Блог 2013
Автор: admin

Амалий семинар

04.09.2018 | Рубрика:

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида Бадиий академия тасарруфида таълим тизимини такомиллаштириш  масалаларига бағишланган амалий семинар ташкил этилди.

Тадбирда тасарруфдаги барча ихтисослаштирилган санъат мактаб ва мактаб-интернатлар раҳбарлари ва ўринбосарлари, мутахассислик ўқитувчилари иштирок этди.

Амалий семинар кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5313-сон Фармони ҳамда 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” ги ПҚ-3504-сон қарори ижросини таъминлаш, ижро интизомига қатъий амал қилиш, 2018-2019 ўқув йили якунлари, 2018-2019 ўқув йили учун  ўқув дастур ва режаларни қайта кўриб чиқиш, ўқув муассасалари биноларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва бошқа тегишли масалалар кўриб чиқилди.

_MG_5510 _MG_5512

Йиғилишда Бадиий академия таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бўлими (ТМФММТБ) бошлиғи О.Рўзиев сўзга чиқиб, таълим соҳасида, ҳусусан, ўрта таълим тизимидаги рўй бераётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Барча ўқув муассасаларда ўтказилган 2018-2019 ўқув йили қабул жараёнида юзага келган баъзи хато ва камчиликларни бартараф этиш чоралари, шунингдек, ўқув муассасаларини малакали педагог-кадрлар билан таъминлаш масаласига жиддий ёндошув талаб этилаётгани, улардаги илмий-ижодий салоҳиятни қайта кўриб чиқишга оид масалалар ҳақида сўзлади.

_MG_5514

Маърузачи педагог-кадрларни қатъий танлов асосида ишга қабул қилиш зарурлиги, тасарруфдаги ихтисослаштирилган санъат мактаб ва мактаб-интернатлар ўқувчилари билим салоҳиятини янада кучайтириш ҳамда 2017 йил 3 август куни Президент Ш.Мирзиёев ҳузурида Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши баёнининг 34-банди ижросини янада такомиллаштириш мақсадида тасарруфдаги ихтисослаштирилган санъат мактбалари ва ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатларига бириктирилган (ЎзБАнинг 2017 йил 12 октябрдаги И-551-сон буйруғи иловаси билан тасдиқланган) республикамизнинг соҳага оид энг таниқли ижодкор зиёлилари билан олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш бўйича мақсадли йўналтирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, 2018-2019 ўқув йили учун “Йўл харитаси”ни тузиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.

IMG_5507

Семинарда сўз олган ТМФММТБ бош мутахассиси Д.Мирхусанова тизимнинг ўрта таълим бўғинида ўқув дастурларни қайта ишлаб чиқишда, шунингдек ўқувчиларга таълим-тарбия бериш тизимини такомиллаштиришда янгича ёндошув талаб этилаётганини таъкидлади. Бу борада таълим муассасалар раҳбарлари ва педагог-кадрлари олдида турган масъулиятни янада ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, жумладан, таълим муассасаларда фаолият олиб бораётган педагог-кадрларнинг компьютер технологиясидан самарали фойдалана олиш ҳолати, таълим муассасаларнинг ўқув қўлланмалари ва салоҳиятли педагог кадрлар билан таъминланганлик ҳолатини ҳар томонлама танқидий ўрганиш, таълим муассасаларнинг илмий-ижодий салоҳият кўрсаткичлари мониторингини юритиш, педагог ходимлар салоҳияти, улар таркиби сифатини ошириш,  ўз устида мустақил ишлашни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

_MG_5517 _MG_5516 _MG_5515

Семинарда билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, қарор қабул қилинди ва тавсиялар берилди.