Блог 2013
Автор: admin

“Батик жозибаси” кўргазмаси

17.11.2015 | Рубрика:
IMG_4242-

“Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида ўтказилаётган “Ёшлар ҳафталиги” доирасида Марказий кўргазмалар залида “Батик жозибаси” деб номланган кўргазма очилди.

Тадбирда таниқли маданият ва санъат намояндалари, талабалар, ўқувчи ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Кўргазма экспозициясидан республикамиз рассомларининг батик техникасида ишланган асарлари ўрин олди.

 

IMG_0407- IMG_0423-

Кўргазманинг очилишида Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси Акмал Нур иштирокчиларни самимий қутлаб, ҳафталикнинг асосий мақсадлари, уни кўтаринки руҳда ўтказиш, ёшларга кенг маънода барча имтиёзлар борлигини намойиш этиш хусусида гапирди. Батик услуби ўзиги хос катта йўналиш бўлиб, ранглар уйғунлиги, ўзига хос ишлаш техникаси бўйича бошқа йўналишлардан ажралиб туради. А.Нур бўлиб ўтаётган ҳафталикда ёшларнинг фаол иштирок этишларини тилаб қолди.

IMG_0374- IMG_0375- IMG_0377- IMG_0381-

Батик санъати қадимда Индонезия, Ҳиндистон ва бошқа шарқ мамлакатлари халқлари маданиятида кенг тарқалган бўлиб, Европага ХХ асрда кириб келган. Батик техникаси парафин, резина елими шунингдек, смола ва лаклар билан матога берилганида ўзидан бўёқ ўтказмайди ёки матонинг баъзи жойларини, рассомлар тили билан айтганда, резервда сақлайди. Ипак, пахта, жун, синтетика матоларига ўзига хос бўёқлар ишлатилиб асар яратилади.

IMG_0373- IMG_0399-

Кўргазмада батик санъатининг моҳир усталари Рано Александра Кист, Владимир Пучковский, Светлана Шихова, Пак Марина билан бир қаторда ёш умидли ижодкорлар Алексей Кадиров, Веруза Алиева, Эътибор Мирназарова, шунингдек, Архитектура ва қурилиш институти “Дизайн кафедраси” талабалари ва Республика рассомлик коллежи ўқувчилари ҳам ўзларининг асарлари билан иштирок этишмоқда.

Кўргазма ўз ишини 22 ноябрь кунига қадар давом эттиради.