loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Баҳром Норбоев Уюшмага аъзо бўлди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 20 ноябрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси (ЎзБИУ) нинг кенгайтирилган Бошқарув кенгаши қарорига мувофиқ республика бўйича 66 нафар ижодкор Уюшма аъзолигига қабул қилинди. Шулардан 41 нафарини ёш ижодкорлар ташкил этади.

Бугун, 25 декабрь куни ЎзБИУ анжуманлдар залида янги аъзоларга гувоҳномаларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Янги аъзолар орасида ёш ҳайкалтарош Баҳром Норбоев ҳам бор.

Сир эмас, сўнгги йилларда, айниқса,  ҳайкалтарошларимиз ижодида жиддий ютуқлар кўзга ташланмоқда. Қувонарлиси, соҳада янги авлод шаклланди. Баҳром Норбоев – янги авлод вакили.

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбони, “Ғалаба” боғида қад ростлаган ҳайкаллар муаллифлари орасида Баҳром Норбоев ҳам бор.

Баҳром ҳайкалтарошлик йўналишидаги ижодий ишлари учун  Ўзбекистон Бадиий академияси “ТОП-АРТ-2019” тадбирида  “Йил ҳайкалтароши” номинацияси ғолиби, қолаверса, меҳнати ва ютуғи кенг жамоатчилик томонидан юқори баҳоланган иқтидорли, серғайрат ёшларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган “Таҳсин” мукофоти совриндоридир (2019).

Президентимиз ташаббуси билан Тошкент шаҳрида бунёд этилган “Ғалаба” боғида   Зулфия ая Зокирова  ва фронтдан қайтмаган беш ўғли, садоқатли келини хотирасига атаб “Матонат мадҳияси” номли ёдгорлик мажмуаси муаллифларидан бири.

Баҳром Норбоевга келгусида янгидан янги марраларни тилаб қоламиз.

 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.