preloder
Barcha yangiliklarga qaytish

Буюк рассом таваллудига тайёргарлик кўрилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори ижросини таъминлашга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг “Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” 07/1-998-сон баёни (2020 йил 20 май) ҳамда мазкур баён билан “Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди.

Чора-тадбирлар дастурида белгиланганидек, жорий йилнинг 14-16 октябрь кунлари Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги юртимизда кенг нишонланади. 

Юбилей тадбирлари доирасида Халқаро симпозиум, “Камолиддин Беҳзод ижоди Шарқ ва Ғарб бадиий маданияти кесимида” мавзусида халқаро конференция ўтказилади.

Бундан ташқари, юбилей кунлари манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда –

– ёш истеъдодли ижодкорларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий танлови ташкил этилади;

– Камолиддин Беҳзод ва унинг издошлари асарлари, ҳаттотлик санъати намуналари, замонавий миниатюра асарлари кўргазмаси;

– Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик қўлёзмалар институти фондидаги бадиий безакли қўлёзмалар кўргазмаси ўтказилади.

“Ўзбекистон замонавий миниатюраси” каталоги нашр этилади.

– Улуғ мусаввир ва миниатюрасоз ҳаёти ва ижоди ҳамда унинг Шарқ тасвирий санъатига қўшган беқиёс ҳиссасига бағишланган ҳужжатли фильмлар марказий телеканалларда намойиш қилинади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.