preloder
Barcha yangiliklarga qaytish

Вазифалар ижроси таъминланмоқда

Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳрида Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлар ҳамда 35-сонли мажлис Баёнида белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда.

Мазкур Баённинг 17-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш учун Тошкент кулолчилиги ва каштачилиги анъаналарини давом эттираётган ҳунармандлардан амалий санъат асарлари фотонусхалари йиғиб олинди.

Миллий кулолчилик ва каштачиликнинг Тошкент мактаби анъаналарини давом эттириб келаётган ҳунарманд сулолалар вакилларининг онлайн кўргазмасига оид видео роликлар тайёрланди ва Бадиий академиянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жойлаштирилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси билан июль ойида Бадиий академиянинг Бадиий кўргазмалар дирекцияси кўргазмалар залида Тошкент кулолчилиги ва каштачилигига бағишланган кўргазма ташкил этишга келишиб олинди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.