preloder
Barcha yangiliklarga qaytish

Дўстлик жамиятлари: кеча ва бугун

Бугун, 13 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйида                        “Дўстлик жамиятлари: кеча ва бугун” мавзусида фотокўргазма очилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 ноябрдаги “Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5876-сонли Фармони билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 21-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган 30.12.2019 йилдаги 01-07/1-3796-сонли “Хорижий мамлакатлар билан дўстона алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш мақсадида дўстлик жамиятлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастури”нинг 9-бандида Дўстлик жамиятлари тарихи: кеча ва бугун” мавзусида фотокўргазма ўтказиш белгиланган.

Мазкур топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида бағрикенглик ҳафтаси дастури доирасида    Тошкент фотосуратлар уйида  ташкил қилинган фотокўргазмада  Бадиий академия,  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси  ҳамда дўстлик жамиятлари раҳбарлари ва фаоллари иштирок эти.

Кўргазманинг  очилиш маросимида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Курбанов  дўстлик жамиятларининг самарали фаолиятига тўхталиб ўтди.

Кўргазмага қўйилган 100 га яқин фотоасарлар дўстлик жамиятларининг кенг қиррали фаолияти ҳақида сўзлайди. Уларда ўтган давр мобайнида Ўзбекистон халқ дипломатияси ривожланишига ҳисса қўшган дўстлик жамиятларининг фаоллари, уларнинг хорижий сафарлари, Ўзбекистонда ва хорижда ўтказилган тадбирлар ўз аксини топган.

Кўргазма давом этмоқда.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.