Блог 2013
Автор: admin

Илҳом қаноталри модалар намойиши

02.10.2015 | Рубрика:
IMG_2634-

Ёш либос дизайнерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган мода ҳафталигига тайёргарлик кўриш борасида Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан мунтазам ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Либос дизайни” кафедраси талабаларининг ижодий ишларини намойиш этувчи ўзига хос кўргазма бўлажак мода ҳафталигига тайёргарликнинг жадал суратлар билан боришида дарак беради.

 

IMG_2620-IMG_2582-

“Мода” нимадан таркиб топган? Модани ким яратади ва кимлар “ижро этади”? Мода саноатида дизайнернинг ўрни қандай? Мода соҳасидаги бу ва шу каби саволларга “Илҳом қанотлари” деб номланган мўъжаз намойишда жавоб топа олса бўлади. Намойишда мода соҳаси мутахассислари, ҳафталик ишчи гуруҳи аъзолари, чет эллик меҳмонлар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

IMG_2565- IMG_2569- IMG_2576- IMG_2586-

Кафедра профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида талабалар томонидан яратилган турли йўналиш ва услубдаги либос коллекцияларининг намойиши-дефилеси ташриф буюрганлар олқишларига сазовор бўлди.

IMG_2630-  IMG_2611- IMG_2626-

Либослар намойишининг мақсади – “Ижодкор ёшлар фестивали” доирасида ўтказилаётган танлов ва тадбирлар натижаси билан ҳамда мода билан қизиқувчи барча кишиларни, ижодкор ёшлар, бадиий таълим йўналишидаги коллеж ўқувчи ва институт талабаларини “Либос дизайни” кафедрасидаги таълим жараёни натижаси бўлмиш ижодий фаолият билан таништириш.

IMG_2591- IMG_2595- IMG_2600- IMG_2616-

Ушбу намойишда бакалавриат талабаларининг энг яхши битирув ва курс ишларийиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди.