Блог 2013
Автор: admin

Республика Дизайн коллежи либослар намойиши

09.10.2015 | Рубрика:
IMG_2979-

Ўзбекистон Бадиий Академияси Халқаро маданият карвон саройида жорий йилнинг 9 октябрь куни Ёшлар мода фестивалига тайёргарлик кўриш доирасида ҳафталик ишчи гуруҳи аъзолари, мутаҳассис дизайнерлар ва томошабинлар иштирокида навбатдаги тадбир бўлиб ўтди. Унда Республика Дизайн коллежи талабаларининг ҳафталикда намойиш қилинадиган либослари дефилесига махсус тайёрланган “Нафосат гулдастаси” номли модалар тўпламини тақдим этилди.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган “Ёш либос дизайнерлари фестивали”га муносиб либослар тўпламини танлаб олиш, фестиваль доирасида намойиш қилинадиган либосларнинг замон талабларига мос равишда бекамикўст тайёрланишини таъминлаш, намойиш вақтида янграйдиган мусиқа оханглари, режиссёрлик ечимлар, грим, макияж ва шунга ўхшаш масалаларни хал этишдир.

IMG_2913- IMG_2914- IMG_2915- IMG_2921- IMG_2924- IMG_2935-

Ишчи гуруҳ раиси Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси Акмал Нур, ҳафталик креатив директори Камола Оқилова бошчилигидаги аъзолар танловга тақдим этиладиган либосларни кўриб чиқишди. Ўзбекистон Бадиий Академияси тасарруфидаги ўқув муассасаларининг либос дизайни мутахассислиги бўйича профессор ўқитувчилари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда Бадиий Академия ишчи гуруҳ аъзолари ушбу намойишдан тегишли хулосалар чиқариб, қимматли маслаҳатлар беришди.

IMG_2938- IMG_2946- IMG_2953-

Намойиш вақтида либосларнинг муаллифлари номларини эълон қилиш, мусиқаларни либосларга мос қилиб танлаш, моделларнинг подиумда юриш маданияти каби масалаларга яна бир бор урғу беришди.

IMG_2964- IMG_2980- IMG_2991- IMG_2997-

Маълумки, ҳафталикка тайёргарлик борасида республикадаги ёш иқтидорли либос дизайнерларни аниқлаб, тадбирга жалб қилиш, дизайнга бағишланган кўргазмалар ташкил этиш, миллий либослар намойиши, муаллифлик намойишлари ҳамда бош дефиле либослар намойиши каби йирик тадбирлар режалаштирилган.

IMG_2957- IMG_2958- IMG_2959-

Республика Дизайн коллежи томонидан йиғилганлар диққатига 100дан ортиқ ижодий ишлар намойиш этилди. Уларнинг муаллифлари коллеж ўқувчиларидир. Ёшларга мураббийлик қилган маҳоратли педагоглар Масуда Темурова, Феруза Салихова, Арофат Зупарова, Гулноза Заиджонова, Феруза Абрураҳмонова, Дилноза Махмудова, Наргиза Каирова, Махбуба Бахромова, Дилфуза Қурбонова ва Нилуфар Алиевалар тарихий, замонавий, миллий, этнографик, авангард ва оп-арт услубида либослар яратилишида ўқувчи ёшларга кўмак беришди.

IMG_3008- IMG_3017- IMG_3024- IMG_3027-

Ҳафталик жорий йилнинг 17-21 ноябрь кунларида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган.