preloder
Barcha yangiliklarga qaytish

Таълим муассасаларида: Сурхондарё ИСМИ

Бадиий академия тасарруфидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида                  11 ноябрь куни “Амир Темур ўғлонлари ва Жалолиддин Мангуберди ворислари” номидаги вилоят ҳокими соврини учун танлов ўтказилди.

Танловда Мудофаа вазирлигининг Жанубий оператив йўналиши бошқаруви гуруҳи (ЖОЙ БГ) тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларида бурчини ўтаётган ҳарбий хизматчилар тасвирий санъат йўналиши бўйича берилган “Ватан менинг нигоҳимда” мавзусида беллашишди.

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, 1-ўринга Олчинбек Ҳамроев муносиб топилди. 2-ўринни Шерзод Алиқулов, 3-ўринни Фаррух Ёрқулов эгаллади.

Ғолиблар пул мукофоти ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.