preloder
Barcha yangiliklarga qaytish

Шакллар қофияси

И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Қорақалпоғистон халқ рассоми Женис Лепесов таваллудининг 75 йиллик юбилейи муносабати билан рассомнинг “Шакллар қофияси” номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмада ижодкорнинг музей ҳамда шахсий фондида сақланаётган 50 дан ортиқ асарлари ўрин эгаллади.

Ж.Лепесов 5 та муҳим ташаббус чора-тадбирлари асосида ўтказиб келинаётган “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси доирасида ҳам фаол иштирок этиб, ёшлар билан кўплаб ижодий учрашувлар ўтказиб келмоқда.

Кўргазманинг очилиш маросимида мана шундай учрашувлар натижасида унинг мухлисига айланиб улгурган ёшлар ҳам иштирок этишди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.