Блог 2013
Автор: admin

Ёшлар мода ҳафталигига тайёргарлик

21.09.2015 | Рубрика:
IMG_0323-

 

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг мажлиси № 40 – сонли Баёни 45-бандида кўрсатиб ўтилган Ёш либос дизайнерларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар  мода ҳафталиги”ни ўтказиш бўйича навбатдаги тадбир бўлиб ўтди.

 

IMG_2001- IMG_2003- IMG_2006- IMG_2009-

Унда ҳафталикка тайёргарлик кўриш борасида МРДИ “Либос дизайн ва газламаларнинг бадиий ечими” кафедрасида яратилган янги замонавий либослар тўплами намойиш этилди. Мутахассис ўқитувчилар иштирокида ҳафталик доирасида ўтказиладиган модалар намойишига тақдим этиладиган ўқувчи ва ёш модельерларнинг ижодий ишлари яна бир бор кўриб чиқилди. Мазкур тадбир жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган “Ёшлар  мода ҳафталиги” доирасида танловолди машқдир. Ҳафталик креатив директори К.Оқилова ҳамда кафедра ўқитувчилари ва талабалари иштирокида ўтган мазкур тадбир ҳафталикка тайёргарликнинг фаол олиб борилаётганидан дарак беради.

IMG_2005- IMG_2012- IMG_2013-

Кафедра мудири Феруза Атаханова томонидан тақдим этилган либослар синчиковлик билан кўриб чиқилди ва энг сара либослар шу йилнинг ОКТЯБРЬ ойида намойиш этиш учун танлаб олинди ва байрамда намойиш этиладиган либосларнинг олдига қўйиладиган талаблар ҳақида қўшимча тушунтириш берилди. Маълумки, шу куни К.Беҳзод номидаги МРДИ талабаларининг либослари намойиши ўтказилади.

IMG_2008- IMG_2010- IMG_2016- IMG_2021-

Йиғилганлар тадбир билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилишди.