Блог 2013
Автор: admin

Ёшлар мода ҳафталиги доирасида либослар кўриги

29.08.2015 | Рубрика:
IMG_1088-

Жорий йилнинг 29 август куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Республика рассомлик коллежида Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг мажлиси № 40 – сонли Баёни 45-бандида кўрсатиб ўтилган Ёш либос дизайнерларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар  мода ҳафталиги”ни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтди.

 

 

IMG_1001- IMG_1005- IMG_1008- IMG_1010-

Унда ҳафталик доирасида ўтказиладиган тадбирлар учун танлаб олинадиган либосларнинг бирламчи кўриги намойиш қилинди.

Тадбирда мода ҳафталигининг креатив директори Камола Оқилова ҳамда ДАК “Ўзбекенгилсаноат” қошидаги “Шарқ либослари дизайн маркази” консультанти Камола Ғуломова, МРДИ “Либос дизайн ва газламаларнинг бадиий ечими” кафедраси мудири Феруза Атаханова ҳамда соҳа ўқитувчи ходимлари ва Бадиий Академия ишчи гуруҳ аъзолари қатнашди.

IMG_1022- IMG_1039- IMG_1047- IMG_1050-

Коллеж фойесида байрамона безатилган либослар, намунавий плакат ва фотосуратлар ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилди ва керакли тавсиялар берилди. Миллий ва замонавий либосларнинг намойиши орқали ҳафталикда иштирок этадиган либослар танлаб олинди ва уларни янада такомиллаштириш мақсадида тегишли кўрсатмалар берилди.

Маълумки, ҳафталик жорий йилнинг 17-21 ноябрь кунларида ўтказилиши белгиланган. Республика миқёсида бўлиб ўтадиган мазкур тадбирда Ўзбекистон Бадиий Академиясига ва унинг тизимидаги ташкилотларга алоҳида вазифалар юкланганлиги яна бир бор қайд этилди.

IMG_1014- IMG_1015- IMG_1033- IMG_1041-

Жорий йилнинг сентябрь ойида танловнинг иккинчи босқичи доирасида Республика рассомлик коллежи, Республика дизайн коллежи ҳамда К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти либос тўпламларининг намойиши ўтказилиши режалаштирилди. Шунингдек, 3 сентябрда Ўзбекистон халқ амалий санъати музейида бўлиб ўтадиган модалар намойишида Бадиий Академия тасарруфидаги ўқув муассасаларнинг иштирокини таъминлаш ва унда мода ҳафталигига танлаб олинадиган либослар тўпламини шакллантириш масаллалари муҳокама қилинди.

IMG_1057- IMG_1063- IMG_1068- IMG_1073- IMG_1078- IMG_1079-

Йиғилишда ҳамкор ташкилотлар вакиллари модалар намойишига тайёргарлик ишлари билан боғлиқ масалалар хусусида фикр алмашишди, намойиш вақтида қўлланиладиган техник ускуналарнинг таъминланиши ҳақида гаплашиб олишди.

IMG_1055- IMG_1056- IMG_1064-

Мазкур тадбирни реклама ва эълонлар орқали ёритиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек, бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.