Блог 2013
Автор: admin

Ёш дизайнерлар фестивалига тайёргарлик

12.10.2015 | Рубрика:
IMG_1337-

Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг мажлиси № 40 – сонли Баёни 45-бандида кўрсатиб ўтилган “Ёш либос дизайнерларини қўллаб-қувватлаш мақсадида мода ҳафталигини ташкил этиш” топшириғи ижросини таъминлаш борасидаги Ўзбекистон Бадиий Академиясида жорий йилнинг 12 октябрь куни ҳамкор ташкилотлар мутасадди ходимлари иштирокида навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни мода ҳафталиги креатив директори Камола Акилова олиб борди.

Кун тартибига қўйилган масала:

  • Ҳафталик доирасида бўлиб ўтадиган тадбирларнинг дастури муҳокамаси;
  • Ҳафталик сметасида кўрсатилган маблағларнинг муҳокамаси;
  • МРДИда ўқиб, ҳозирда мустақил фаолият олиб келаётган ёш дизайнерларни ўз асарлари билан иштирокини таъминлаш;
  • Бошқа ташкилий масалалар.

IMG_3202-IMG_3203-

К.Акилова ҳамкор ташкилотлар зиммасига юкланадиган вазифалар ҳусусида гапириб, ҳар бир ташкилот ва вазирликларга ҳафталикни юқори савияда ўтказиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди. Шунингдек, мода ҳафталигини ўтказиш билан боғлиқ бўлган молиявий масалалар ҳусусида фикр алмашилди.

IMG_3205- IMG_3207-

Йиғилиш иштирокчилари ўз зиммаларига белгиланган вазифаларни бажариш жараёнида учраши мумкин бўлган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида гапиришди.

IMG_3206- IMG_3208--

Ҳафталик доирасида бўлиб ўтадиган илмий конференция, давра суҳбатлари ва маҳорат дарсларини ташкиллаштириш ҳақида ҳам сўз юритилди.

IMG_3209- IMG_3210-

Ҳафталик жорий йилнинг 17-21 ноябрь кунларида ўтказилишини инобатга олган ҳолда олдинда турган масалаларнинг ечимини тезлаштириш кераклиги таъкидланди.