Блог 2013
Автор: admin

“Ўзбегим либослари” модалар дефилеси

03.09.2015 | Рубрика:
IMG_1276-

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Ўзбекистон Амалий санъат музейида “Музейлар ҳафталиги” тадбирларини ўтказиш доирасида “Ўзбегим либослари” номли кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбирда таниқли маданият ва санъат арбоблари, мамлакатимиздаги хорижий давлатлар элчихоналари раҳбарлари, ўқувчи ёшлар иштирок этишди. Кўргазма Амалий санъат музейи, Республика рассомлик коллежи, Юнус Ражабий, Мухтор Ашрафий уй музейлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ёш либос дизайнерларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган либослар намойиши шу йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган “Ёшлар мода ҳафталиги”га тайёргарлик кўриш ишлари доирасида ўтказилди.

IMG_1251- IMG_1289- IMG_1297- IMG_1298-

Намойишда мода ҳафталигини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларнинг ишчи гуруҳи аъзолари қатнашишди, либосларнинг энг саралари танлаб олинди ва уларни янада жозибадор ва кўркам шаклга келтириш бўйича маслаҳатлар берилди.

IMG_1313- IMG_1259- IMG_1262- IMG_1272-

Республика рассомлик коллежининг “Тарихий театр” кафедраси ўқувчилари томонидан тайёрланган замонавий ва миллий либослар тўплами кўплаб йиғилганлар олқишига сазовор бўлди. Либослар орасида миллий руҳда тикилган аёллар кийимлари тадбирга байрамона тус киритди.

IMG_1265- IMG_1268- IMG_1277- IMG_1305-IMG_1302- IMG_1315-

Кўргазманинг олдига қўйган мақсади, Мустақиллик йилларида халқ амалий санъатининг нодир асарларидан намуналар кўрсатиш орқали ўзбек халқининг бой меросини мамлакатимиз фуқаролари, чет эллик меҳмонлар ва айниқса ёшларга намойиш этишдир.

IMG_1269- IMG_1274- IMG_1281- IMG_1317-

Шунингдек, кўргазма экспозициясидан ўзбек миллий либослари ҳамда миллий матолар каби амалий санъат асарлари ўрин олди.