loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Академик рассом ва талабалар учрашди

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш сектори томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, институт “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси профессори Aлишер Мирзаевнинг “Композицияда пластиканинг ўрни ва вазифаси” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди.

Академик рассом талабаларга мавзуни жаҳон ва ўзбек рассомлари ижодидан мисоллар келтирган ҳолда тушунтирди, кўп йиллик  ижодий тажрибасига асосланиб ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.Талабалар мавзу бўйича қимматли маълумотга эга бўлишди, саволларига жавоб олишди.

Тасвирий санъатимиз дарғалари иштирокида олиб борилаётган бу каби маҳорат дарслари талабалар учун ўз ижодий “мен”ларини кашф этишларида туртки бўлишига хизмат қилиши, шубҳасиз.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.