loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Атоқли адиб таваллуди нишонланмоқда

Бугун 23 декабрь – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухтор таваллуд топган кун.

Таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан таниқли адиб яшаб, ижод қилган хонадонда ёдгорлик лавҳи ўрнатилди.

Мазкур барельеф Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ҳайкалтарош Улуғбек Отаназаров томонидан яратилди.

Асқад Мухтор “Опа-сингиллар”, “Туғилиш”, “Давр менинг тақдиримда”, “Чинор” романлари, бир қатор қисса, ҳикоя ва драмалари, кузатувларга асосланган фалсафий лирикаси, жаҳон адабиёти намуналаридан бадиий юксак таржималари билан ХХ аср ўзбек адабиётига катта ҳисса қўшган сўз санъаткоридир.

Атоқли ёзувчи 1997 йил 17 апрель куни вафот этган.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.