loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Бадиий академиянинг олтин медали соҳиби маҳорат дарси ўтди

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчилари Бухоро вилоят Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон бадиий академиясининг олтин медали соҳиби, рангтасвирчи рассом Музаффар Абдуллаевнинг устахонасида бўлишди.

Устоз рассом ўқувчи ёшларга маҳорат дарсини ўзининг «Елпиғичли аёл » номли асари мисолида жонли ўтиб берди, рангларни ишлатиш, уйғунлигини таъминлаш, мавзуни очиб бериш, композиция яратиш борасида сабоқ берди. Бундай амалий иш жараёни ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

«Рассом устахонасида меҳмонда» лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши ижросига қаратилгандир. Таниқли устоз рассомлар, ҳунарманд усталарнинг маҳорат дарслари ўқувчи ёшларни тасвирий санъат соҳасида яратувчанлик, ижодкорлик қобилияти шаклланишида катта аҳамият касб этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.