loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Биенналенинг хорижий иштирокчилари маҳорат дарси ўтишди

“Инсон. Муҳит. Санъат – 2019” номли II Тошкент халқаро биенналесининг иккинчи куни кўтаринки руҳда ўтди.  Биенналенинг 12 ноябрь тадбирлари доирасида Германия, Англия, Жанубий Кореядан ташриф буюрган мутахассислар маҳорат дарслари ташкил қилишди.

Ушбу дарсларда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг бўлажак рассом ва дизайнер талабалари ҳам фаол иштирок этишди. Хорижлик таниқли мутахасислар иштирокида ўтган мазкур дарслар ёшлар учун айни муддао бўлди. Сабаби, ёш дизайнерлар нафақат миллий рассомлик ва дизайнерлик анъаналаримиз, балки  дунё даражасидаги мутахассисларининг иш жараёнлари билан ҳам танишдилар.

Бундай тажриба алмашиш келгусида ёшларнинг миллий тасвирий ва дизайн санъатимизни халқаро майдонда танитишига туртки бўлади. Чунки, ушбу маҳорат дарсларида ёшлар ўз ғояларини жаҳон тажрибаси билан уйғунлаштириш имкониятига эга бўлдилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.