loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Биринчи онлайн фестивалга марҳамат!

Ўзбекистон Бадиий академияси
Бадиий кўргазмалар дирекцияси

Тасвирий ва амалий санъат йўналишига ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида биринчи халқаро онлайн – фестиваль ўтказади

Онлайн-фестиваль номинациялари:

✔️ Тасвирий санъат (дастгоҳли рангтасвир, графика, маҳобатли рангтасвир, театр декорацияси, анимация, компьютер графикаси, ҳайкалтарошлик)

✔️ Замонавий декоратив–амалий санъат.

✔️ Анъанавий амалий санъат.

✔️ Фотография.

✔️ Контемпорари арт.

✔️ Дизайн (меъморчилик, либос).

✔️ Санъатшунослик.

Фестивалда иштирок этиш учун таклиф этиладилар:

▶️ Тасвирий ва амалий санъат йўналишларига ихтисослаштирилган олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг (мактаблар, колледжлар, институтлар, университетлар ва б.) ўқувчи ва талабалари.

▶️ Тасвирий ва амалий санъатнинг ихтисослаштирилган йўналишлари мавжуд олий ва ўрта махсус таълим муассасаларнинг талабалари.

▶️ Бир мавзу ёки маълум бир концепцияни бир муаллифга ёки муаллифлар гуруҳига тегишли бўлган лойиҳалар.

▶️ Фестивалда иштирок этиш бепул.

Асарларни қабул қилиш шартлари ва талаблари:

Фестивалда иштирок этиш учун 2020 йил 1-майдан 2020 йил 1-июнгача бўлган муддатда қуйидагилар тақдим этилади:

▶️ ариза (ўзбек, рус ёки ингилиз тилида) асарлар рўйҳати, паспорт нусҳаси, иштирокчининг фотосурати.

▶️ ижодий ишларнинг фотосуратлари ёки видеолари (фотоларнинг формати: jpeg, 300 dpi дан кичик бўлмаслиги керак, 10х15 см. Видео юборувчилар диққатига, илтимос 4 скриншот бириктириб қўйинг).

🔼 Ижодий ишлар турли ракурслардан фотосуратга олинган бўлиши лозим (Ҳайкалтарошлик, кулолчилик, макетлар, инсталляциялар);

🔼 Ижодий ишларнинг сони, ўлчамлари, мавзулари, техникаси регламентга эга эмас;

📎 Онлайн-фестивалда иштирок этиш учун ариза намунаси илова қилинади;

📎 Онлайн-фестиваль қатнашчилари ўзлари ёки ўз вакиллари орқали ариза намуналарини Ўзбекистон Бадиий академиясининг www.art-academy.uz сайтидан юклаб оладилар.

📎 Иштирокчилар ариза ҳамда ижодий ишларнинг фотосуратлари ёки видеоларини ташкилотчиларнинг мазкур dhvfestival2020@gmail.com электрон манзилига юборадилар;

📎 Онлайн-фестиваль иштирокчиларнинг энг сара ижодий ишлари 2020 йил 20-июндан, 1-июлгача бўлган муддатда Ўзбекистон Бадиий академияси, Бадиий кўргазмалар дирекцияси, Маданият вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтларида эълон қилинади;

📎 Онлайн-фестиваль ташкилотчилари сифатсиз фотосуратлар ва видео лавҳаларни кўриб чиқмаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қоладилар;

🔷 Онлайн-фестивалда иштирок этиш автоматик равишда муаллиф, онлайн-фестивални оммалаштириш учун ижодий ишларнинг фотосуратлари ёки видеоларини суратга олишга ёки тарқатишга рухсат берганлигини англатади.

Онлайн-фестиваль ғолибларини тақдирлаш:

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида ўтказиладиган биринчи онлайн халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали иштирокчиларига диплом ва сертификатлар электрон шаклда тақдим этилади.

Қўшимча маълумот:

Фестиваль талабларига жавоб бермайдиган, белгиланган муддатдан кечикиб тақдим этилган ижодий ишлар кўриб чиқилмайди ҳамда баҳоланмайди.

Ҳомийлик маблағлари онлайн-фестивални ташкил этиш, ўтказиш ва иштирокчиларни тақдирлаш жараёнларига жалб этилади.

Онлайн-фестивалда Ҳакамлар ҳайъатининг қарори қатъий ҳисобланади ва қайта кўриб чиқилмайди.

Онлайн-фестиваль ташкилотчиларининг манзили:

1000029, Тошкент ш., Ш.Рашидова кўчаси 40 уй;
телефон: +998 71 256-51-46;

электрон почта: dhvfestival2020@gmail.com
веб-сайт: www.art-academy.uz, www.dhv-art.uz

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.