loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Болалар адиби билан учрашув

12 март куни Бадиий академия тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Ўзбекистон халқ ёзувчиси, болаларнинг севимли адиби Худойберди Тўхтабоев билан ижодий учрашув ташкил этилди.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Болажон» телеканали ижодкорлари ҳамда РИСМИ ҳамкорлигида ўтказилган ушбу учрашувда ёзувчи ва ўқувчилар инсоний фазилатлар, аҳдга содиқлик, қатъийлик ва интизом каби мавзуларда суҳбатлашишди.

Учрашув давомида ёзувчи мактаб-интернати ўқувчиларининг мусиқа ва рассомлик йўналишидаги ижод намуналари ҳамда мавжуд тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишди ва илиқ таассуротларга эга бўлганини таъкидлади. Тадбир сўнгида севимли адибга ўқувчилар томонидан чизилган шахсий портрети эсдалик учун туҳфа қилинди.

Ўзбек адабиётининг замонавий болалар ёзувчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, “Омонбой ва Давронбой”, “Сариқ девни миниб”, “Йиллар ва йўллар”, “Беш болали йигитча”, “Қасоскорнинг олтин боши”, “Сеҳргарлар жанги ёки ширин қовунлар мамлакатида”, “Жаннати одамлар” каби асарлар муаллифи Худойберди Тўхтабоев билан мазкур қизиқарли учрашув Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббус ижроси доирасида бўлиб ўтди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.