ZOOM платформаси орқали амалга оширилаётган мазкур икки кунлик конференциянинг бугунги биринчи иш кунида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуридинов «Янгиланаётган Ўзбекистон санъати: халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашув» мавзусида маъруза қилди ва соҳада Бадиий академия томонидан амалга оширилаётган фаолият юзасидан маълумот берди.