loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ижод тафаккури

Муҳаммад Фозилийнинг ижоди санъатнинг дизайн, меъморчилик, маҳобатли рангтасвир, графика, дастгоҳли рангтасвир сингари бир қатор турлари билан бевосита алоқадордир. Графика ва рангтасвир унинг ижодида муҳим ўрин эгаллайди, чунки бу санъат турлари рассомга ижодий тафаккур юритиб, эркин тажрибалар ўтказишга, турли услубларда ишлашга имкон беради.

27 ноябрь куни Тошкент фотосуратлар уйида рассомнинг «Мен сизларга тинчлик ила келмоқдаман» номли шахсий кўргазмаси очилди. Унда муаллифнинг охирги йилларда ишлаган 80 га яқин графика ва рангтасвир асарлари намойиш этилмоқда.

Унинг асосий мавзуси борлиқ ва замонда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга муносабат, инсониятни мангу умидга интилишини тимсоллаштиришдир. Тасвирий ифода лисонини излашда ижодкор ўзининг дизайн, меъморчилик соҳаларидаги малакасидан воз кечмайди, билакс, уларни фазовий, лойиҳавий мушоҳада билан асарлари композицияси, ранги, нақшу нигори, белги-аломатлари, сирли қиёфавий-рамзийлиги (ҳўкиз, балиқ, қуш сингарилар)ни юзага келишида унумли қўллайди.  Муҳаммад Фозилий асарлари мухтасар, уларда қандайдир сир,  тилсимот, олис оламлар, қадимий тамаддунлар иштирок этишади – бу эса томошабинни жалб этиб, диққат билан кузатишга, нигоҳ тикишга ва мусаввирни тушинишга ундайди.

Кўргазма 6 декабрга қадар давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.