Унда Сакина Мухамеджанованинг «Мустақиллик даври Ўзбекистонда ташқи реклама санъати» мавзусида «Санъат назарияси ва тарихи» ихтисослиги бўйича санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси онлайн тарзда ўтди.
Институт ректори, Кенгаш аъзоси Нодирбек Сайфуллаев Кегашни очиб берди. – Бу Кенгаш юртимизда бадиий таълим ривожи, институт илмий салоҳиятининг ошишида муҳим аҳамият касб этади, зиммамизга улкан масъулият юклайди. Эндиликда бу кенгаш доимий фаолият юритиши учун тадқиқотчиларимиз илмий изланишларини янада жадаллаштиришлари зарур, – деди ректор ўз сўзида.
Ўзбекистон Бадиий академияси Бош илмий котиби Феруза Абиджанова тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн соҳасининг ривожи йўлида ҳал қилиниши лозим бўлган вазифалар турганини таъкидлаб, бу жиҳатдан Кенгаш муҳим бўғинга айланишига умид билдирди.
Ҳимояни Кенгаш раиси, санъатшунослик фанлари доктори Дилафрўз Қодирова олиб борди.