loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда

Давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурган 5 та муҳим ташаббусдан тўртинчи ташаббус – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.

Куни кеча Бадиий академия тасарруфидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида тўртинчи ташаббус ижроси доирасида ёшларни китобхонликга чорлаш мақсадида «Бир фарзандга уч китоб» акцияси ўтказилди.

Акцияда мактаб-интернат ўқувчилари ота-оналари фаол иштирок этишиб, таълим даргоҳи кутубхонасига  китоблар совға қилишди.

Акция иштирокчилари туҳфа қилинган  ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, ўқув қўлланмалари, бадиий ҳамда бошқа турли мавзулардаги адабиётлар ёшлар маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизамт қилишини мамнуният билан таъкидладилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.