loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Мадина ва Моҳинур Давлат мукофотига сазовор бўлди

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 март куни қабул қилинган “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, соғлом ва баркамол авлод тарбияси, оила ва жамият асосларини мустаҳкамлаш йўлидаги муносиб хизматлари учун бир гуруҳ хотин-қизлар юксак унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Қувонарлиси, тақдирланган хотин-қизлар орасида Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультети 2-босқич талабаси Мадина Норчаева ҳамда П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг 11-синф ўқувчиси Моҳинур Жалоловага Зулфия номидаги Давлат мукофоти топширилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбарияти Мадина Норчаева ва Моҳинур Жалоловани давлатимиз раҳбари номидан топширилган Зулфия номидаги Давлат мукофот билан қутлайди ва келгусида янада катта марраларни эгаллашларида бу ёшларга куч ва ғайрат тилайди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.