Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида ташкил этилган мазку танлов ёшлар қалбида ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий туйғуларни кучайтириш, ушбу соҳадаги қадрият ва анъаналаримизни тарғиб этиш, аскар ва офицерларимизнинг замон қаҳрамонлари сифатидаги қиёфасини бадиий ёритиб беришга хизмат қилади.