loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Олтин кузда юрт манзаралари

5 муҳим ташаббус доирасида “Ўзбекистон манзаралари” лойиҳаси давом этмоқда. Зеро, олтин куз – рассомларга ўзгача илҳом манбаи.

Шу йил 28-31 октябрь кунлари Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилоят бўлими томонидан Ангрен шаҳри тоғли жойларида “Ангренда куз таровати” деб номланган пленэр ташкил қилинди.

Устоз ва шогирд анъанаси асосида ташкил қилинган ушбу пленэрда БИУ аъзолари – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муртазо Эргашев, Халқ таълими аълочиси Тоҳир Шоймуродов, Бахтиёр Ўроқов, Шуҳрат Хушвақтов, Фарҳод Назарматов ҳамда Чирчиқ давлат педагогика институти талабалари Моҳира Маматкаримова, Лайло Миросоатова, Дониёр Эшпўлатов ва Ангрен шаҳридаги 10-сон мусиқа ва санъат мактаби тасвирий санъат бўлими ўқитувчиси Абдураҳим Ўролов ўқувчилари билан қатнашди.

Пленэрда рассомлар ёшларга этюд чизиш сирларини ўргатишди. Якунда Ангрен шаҳридаги 10-сон мусиқа ва санъат мактабида пленэр жараёнида чизилган асарларнинг ҳисобот кўргазмаси ташкил қилинди ҳамда мактаб ўқувчиларига мўйқалам усталари маҳорат дарси ўтишди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.