loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Педагог кадрлар аттестациядан ўтмоқда

Шу кунларда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида тасвирий ва амалий санъат, дизайн ҳамда мусиқа йўналишидаги педагог кадрлар соҳа хусусияти бўйича аттестациядан ўтмоқда.

21 декабрь куни бошланган аттестация – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Бадиий академия ҳамкорлигида ташкил қилинди. Унда Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларида олий, биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор жами 408 нафар педагог кадр ўз билими ва тажрибасини синамоқда.

Адолат ва шаффофлик мезонларига амал қилиш мақсадида аттестацияга Бадиий академия академиклари, Ўзбекистон халқ рассомлари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси профессор-ўқитувчилари, шунингдек, соҳанинг етук мутахассислари жалб этилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбарияти жараёнда иштирок этиб, бевосита кузатиб бормоқда.

Малака синови 26 декабрда якунига етади.