loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ранглар жилоси ёшлар талқинида

27 февраль куни Бадиий академия тасарруфидаги ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг кўргазмалар залида Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган тарбиячи – педагоглар ўртасида “Ранглар жилоси ёшлар нигоҳида” мавзусида кўрик-танлов ҳамда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.

Мазкур тадбирлардан кутилган мақсад Президентимиз илгари сурган 5 муҳим ташаббуснинг биринчиси ижросини таъминлаш, ёшларда она Ватан келажагига дахлдорлик ҳиссини ривожлантириб, санъат, мусиқага қизиқтиришга қаратилди.

П.Беньков номидаги ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқитувчиси Дилнора Эгамбердиева тадбирда қатнашаётган мактабгача таълим муассасалари болажонлари ҳамда тарбиячилари учун мўйқаламда рангларни ишлаш юзасидан маҳорат дарси ташкил қилди. Устозларига ҳамоҳанг равишда ўқувчилар – Хумора Ҳамдамова, Фазлиддин Анваров, Кавсар Тўлқинова ҳам болажонларга чизиш сирларидан сабоқ беришди.

Кўрик-танловда фаол иштирок этган мактабгача таълим муассасалари тарбиячи-педагогларлари фахрий ёрлиқ хамда эсталик совғалари билан тақдирланди.
Тадбирда болажонлар томонидан куй ва рақслар ижро этилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.