loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Республика ижодий танлови ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4688-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил октябрь ойида юртимизда буюк мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги тадбирлари доирасида “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари Республика ижодий танлови ўтказилади.

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг 06.07.2020 й. санасидаги И-57-сон Буйруғига мувофиқ, “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий танловини юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Бадиий академиянинг Ишчи гуруҳи таркиби, танлов Низоми ҳамда танлов ғолибларини аниқлаш учун санъат арбоблари, санъатшунослар, бадиий таълим педагоглари ва ижодкор зиёлилардан иборат Ҳакамлар ҳайъати таркиби тасдиқланди.

Буйруқ билан Ишчи гуруҳ зиммасига:

– Танловни юқори даражада ташкил этиш бўйича бир ой муддатда Халқ таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясининг Қўшма қарорини ишлаб чиқиш;
– танловни юқори ташкилий ва ижодий савияда ўтишини мувофиқлаштириш;
– ижодий танловда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги миниатюра ва халқ амалий санъати йўналишида ижод қилаётган ёш ижодкорларнинг иштирокини таъминлаш ҳамда бошқа ташкилий вазифалар юклатилди.

Танлов Бадиий академия тасарруфидаги Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида ўтказилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.