Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби «Uyda qoling» танловини эълон қилди.
Мазкур танлов жорий йил 15 апрелда бошланиб, 15 майга қадар давом этади.
Танлов шартлари:
Карантин даврида уйингизда ижод билан машғул бўлаётганингизни тасвирга оласиз ва @BENKOV_BOT ботига ижод намунасини юборасиз. Танловда ёш чегараланмаган. Унда РИРМнинг барча ўқувчилари иштирок этиши мумкин.
Танлов йўналишлари:
1.Энг яхши график рассом;
2.Энг яхши либос рассоми;
3.Энг яхши театр саҳна безаги рассоми;
4.Энг яхши кино тв рассоми;
5.Энг яхши рангтасвир рассоми;
6.Энг яхши миниатюрачи рассом;
7.Энг яхши маҳобалти рангтасвир рассоми;
8.Эркин мавзу.
Ғолиблар карантиндан сўнг тақдирланади.