Ўтаётган ноябрь ойида ҳам қатор учрашув, ижодий мулоқотлар ташкил этилди. Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари – академик, “Дўстлик” ордени соҳиби Аслиддин Исаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Нуриддин Калонов, академик Шароф Азимов ўз ижодий устахоналарида ёш авлод вакилларига юртимиз тасвирий санъатига оид сўнгги янгиликлар ҳақида маълумот беришди. Олиб борилган машғулотларда ўқувчилар ўзлари танлаган мавзуларни рангларда акс эттиришда устоз-мураббийлар кўмагида маҳоратини оширишди.