14 октябрь куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройининг катта залида россиялик фоторассом Александр Маркевичнинг “Қизил денгизнинг сув ости дунёси” номли фотокўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Фотосанъатининг барча мухлисларини ушбу кўргазмага таклиф қиламиз.
Маълумот учун телефонлар: (71) 256-35-56, (71) 252-30-88