loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Талаба маҳорат дарси ўтди

Ташаббускорлик ва фаоллик бугунги кун ёшлари учун мақсадга эришишнинг асосий қуролидир. Ижодкор эса ижод ва фаолликни уйғунлаштириб ўзидан ёрқин из қолдириши мумкин. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бугунги ёш авлоднинг ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб вояга етишишларида асосий мезон бўлиб хизмат қилмоқда. Ёшларнинг ўзи ҳам ушбу ташаббусларнинг амалий ижроси нақадар муҳим жараён эканлигини англаб етаётганлари қувонарли ҳолдир.

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Тасвирий санъат йўналиши 4-босқич талабаси Aбдураимов Шаҳбоз ташаббускор ёшлардан бири. Шаҳбоз  “Colibri” рассомчилик мактабида таҳсил олаётган болажонлар учун тасвирий санъатнинг  янги қирраларини намойиш этиш, шунингдек, интилувчан ўқувчилар ижодини юртимиз рассомчилик мактабларига янада уйғунлаштириш мақсадида маҳорат дарсларини ташкил этди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.