loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Чирчиқлик рассомлар ижоди муҳокама этилди

Маълумки, шу йил 5 -15 декабрь кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида чирчиқлик рассомлар гуруҳининг “Юртим жамоли” номли кўргазмаси бўлиб ўтди.

15 декабрь куни Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида мазкур кўргазмага бағишланган ижодий учрашув ташкил қилинди. Учрашувда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси И. Валихўжаев, Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими бошлиғи, кўргазма куратори Ф. Назарматов ва санъатшунос Н. Аҳмедова ҳамда кўргазмада иасарлари қўйилган барча рассомлар қатнашди.

Мақсад – кўргазмалар сифатини яхшилаш, бугунги кун талаби ва мавзусини англаш ва томошабинга чиройли асарларни тақдим этишдир.

Ҳар бир рассом ўзгача бир олам. Ижоди ҳам, мавзулари ҳам такрорланмайди. Фақатгина яратилаётган ҳар бир асар мақсади битта – у ҳам бўлса, рассомлар ажойиб асарлари билан халқни хушнуд этишдир. Ижодий учрашувда қатнашган чирчиқлик рассомларнинг ҳар бирининг ижоди яқиндан ўрганилди.

Ижодий учрашув баҳс – мунозараларга бой тарзда, жуда ҳам қизғин ўтди. Камчилик ва ютуқлар мутахассислар томонидан таҳлил қилинди ва кўрсатмалар берилди.

Кўргазмадан кейинги бундай учрашувлар рассомларни янада ижод қилиш, янги мавзуларни излаш ва маҳоратини оширишга ундайди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.