Кўргазмада ижодкорнинг музей ҳамда шахсий фондида сақланаётган 50 дан ортиқ асарлари ўрин эгаллади.
Ж.Лепесов 5 та муҳим ташаббус чора-тадбирлари асосида ўтказиб келинаётган «Рассом устахонасида меҳмонда» лойиҳаси доирасида ҳам фаол иштирок этиб, ёшлар билан кўплаб ижодий учрашувлар ўтказиб келмоқда.
Кўргазманинг очилиш маросимида мана шундай учрашувлар натижасида унинг мухлисига айланиб улгурган ёшлар ҳам иштирок этишди.