28 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчи ва ўқувчилари Гулистон шаҳар ҳалқ таълими бўлимига қарашли 2-умумтаълим мактабида “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси доирасида кўргазма ва маҳорат дарси ўтказдилар.
Маълумки, ёғоч ўймакорлиги халқимизнинг бебаҳо миллий анъаналаридан бири саналади. Бу санъат инсондан нозик дид, қунт ва сабр-тоқат талаб этади.
Сирдарё ИСМИнинг ёғоч ўймакорлиги фани ўқитувчилари – Элбек Қосимов ҳамда Мохидил Рахимова ўз шогирдларидан иборат “Ёғоч ўймакорлиги бўйича уста рассом” гуруҳи билан ўтказишган маҳорат дарсларида ўқувчи-ёшлар асрлар оша авлоддан авлодга ўтиб келаётган ёғоч ўймакорлиги анъаналаридан воқиф бўлишди
Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббусдан 1- ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси бўйича ўтказилган кўргазма ва маҳорат дарси давомида Гулистон шаҳар 2-умумтаълим мактаби ўқувчилари ёғоч ўймакорлиги бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб олдилар.