loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ёшлар рассом устахонасида

 

21 февраль куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими аъзоси, Денов туманида ижод қилаётган рассом Бахтиёр Каримов ўз устахонасида ёш санъат ихлосмандларига мезбон бўлди.

Бадиий академия тасарруфидаги Сурхондарё  ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори Т.Омонов ва Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими аъзоси, ҳайкалтарош Т.Шаймардонов бошчилигида  бир гуруҳ ўқувчилар рассом Бахтиёр Каримов фаолият юритаётган Денов туманидаги  82- умумтаълим мактабига ташриф буюрдилар.

Президентимизнинг ёшлар учун илгари сурган 5 муҳим ташаббуси доирасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан амалга оширилаётган “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси бўйича уюштирилган ушбу ташриф чоғида Сурхондарё ИСМИ ўқувчилари рассомнинг ижодий  ишлари билан танишиш баробарида 82-умумтаълим мактаби ўқувчиларига тасвирий санъатда ўз истеъдодларини намойиш этишди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.