loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ёш иқтидорлар тақдирланди

7 октябр куни Тошкент фотосуратлар уйида республика Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида “Камалак жилоси” Республика расмлар кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу танлов “Соғлом авлод учун” халкаро хайрия фонди, Халқ таълими вазирлиги, Бадиий Академия ва бошқа қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилди.

Маълумки, “Камалак жилоси” расмлар кўрик-танлови 1997 йилдан буён ўтказилиб, болаларни санъат ва маданиятга бўлган қизиқишларини янада оширишга, иктидорли ёшларни аниқлашга, уларда тасвирий санъат ва бадиий ижодга бўлган қизиқиш ва эътиборини мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Мазкур танлов бу йили ҳар доимгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. Ўтган йиллар давомида танловда иштирок этиб санъат хусусан, рассомчилик санъатига меҳр кўйган болажонлар бугун жамиятимизнинг муносиб аъзоларига айландилар. Меҳр ва иштиёқ билан қайсидир маънода санъат асарларини яратган жажжи қўлчалар бугун жамиятимиз, Ватанимиз ривожи учун меҳнат килмокда.

Ушбу кўрик-танловда республикамиздаги Меҳрибонлик уйларининг 1500 нафар тарбияланувчилари иштирок этиб, вилоят боскичларида ғолиб, деб топилган 100 дан ортиқ акварел расмлар ва 80 дан ортиқ амалий санъат асарлари мазкур кўрик-танловнинг якуний босқичига тақдим этилди.

Ҳайъат аъзолари томонидан тасвирий асарлар йўналишида 4 ёшдан 10 ёшгача бўлган иштирокчилардан 3 нафар (1, 2, 3 ўринлар);

11 ёшдан 16 ёшгача бўлган иштирокчилардан 3 нафар;

амалий санъат асарлари йўналишида, 4 ёшдан 10 ёшгача бўлган иштирокчилардан З нафар (1, 2, 3 ўринлар);

11 ёшдан 16 ёшгача бўлган иштирокчилардан 3 нафар, жами 12 нафар ғолиб ҳамда 7 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.