loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ёш рассом холидан хабар олинди

Бугун, 10 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутасадди вакиллари ҳамкорлигида Нурафшон шаҳрида истиқомат қилаётган ёш истеъдодли рассом Умиджон Ахмедовнинг хонадонига ташриф буюриб, унинг ижоди ва яшаш шароити билан яқиндан танишдилар.

Умиджон Ахмедов имконияти чекланган бўлишига қарамай, севимли машғулоти – ижод билан шуғулланади. Ёш мусаввир асосан акварель, гуашь ва қаламдан фойдаланган ҳолда, замондошлар портретини ишлайди.

Ўзаро мулоқот чоғида Умиджон сўнгги ижод намуналари билан ўртоқлашди.

Мутасаддилар Умиджон Ахмедов ижодий фаолиятига муваффақият тилашди, ёш рассом хонадонига телевизор совға қилинди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.