loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

21 октябрь куни Сирдарё вилоят ҳокимлиги томонидан Гулистон шаҳар Алишер Навоий хиёбонида 21 октябр – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатидан хайкалтарошлик, ёғоч ўймакорлиги, каштачилик, бадиий гилам ва гобелен, дастгохли рангтасвир йўналишлари бўйича устоз ва шогирдлар ўз санъат асарларининг бадиий кўргазмасини намойиш этишди.

Тил байрами тадбирида тарғибот ва ташвиқот ишларида фаол иштирок этгани учун Сирдарё ИСМИ директори Б.Бабаназаров ҳамда ўқитувчи ва ўқувчилар Сирдарё вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев томонидан Ташакурнома билан тақдирландилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.