loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Қозоғистон рассомлари кўргазмаси очилди

5 октябрь куни Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Ўзбекистонда Қозоғистон йилига бағишланган “Қозоғистон тасвирий санъати” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қозоғистон рассомларининг асарларида  икки чизги устуворлиги кўзга ташланади. Улардан бири янги замонавий воқеликда  миллий анъаналарни англашга интилиш бўлса, иккинчиси бугун Қозоғистон жамиятини тўлқинлантираётган масалаларнинг долзарблигига эътибор қаратишдан иборатдир. Зеро, биринчи йўналиш қозоқ санъатида  доим асосий  ўрин тутган бўлса, иккинчи тенденция сўнгги йилларда баддий майдонга чиқиб, қозоқ усталари ижодида ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда.

Кўргазма  экспозициясидан Қозоғистоннинг турли шаҳарлари – Олмота, Туркистон вилояти, Чимкент, Павлодар, Орал ва Қарағандадан муаллифларнинг сараланган асарлари тақдим этилган. Экспозицияга 38 нафар қозоқ рассомининг 114 та асари ўрин олди.

          Кўргазманинг очилишида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан амангелдиевич Сотиболди иштирок этди. 

          Тадбирда бу каби кўргазмалар мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга ва рассомлар ижодини янги, қизиқарли ғоялар билан бойитиш, тажриба алмашишга ёрдам бериши таъкидланди.

Кўргазманинг очилиш маросимида ўзаро ижодий алоқаларни  ривожлантиришга фаол ҳисса қўшган  ўзбек ва қозоқ рассомлари тақдирланди.

Кўргазма шу йилнинг 20 октябрига қадар давом этади.