loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

«Қозоғистон тасвирий санъати» кўргазмаси

2019 йил – Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида шу йилнинг 5 – 20 октябрь кунлари Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида қозоғистонлик рассомларнинг “Қозоғистон санъати” номли кўргазмаси ташкил этилади. Унда қозоғистонлик 38 нафар мусаввирлар мўйқаламига мансуб 114 та асар намойиш этилади.

Кўргазманинг очилиш маросими 5 октябрь куни соат 14:00 да Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида бўлиб ўтади.