preloder

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Байрам табриги

Азиз юртдошлар! Сизларни халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 29 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз. Ушбу қутлуғ дамда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ёр бўлишини, хонадонингиздан файз-барака аримаслигини тилаб қоламиз! Мустақиллигимиз абадий, юртимиз осмони доимо мусаффо бўлсин! Эҳтиром билан, Ўзбекистон Бадиий академияси жамоаси

Чўлпонни хотирлаб…

2001 йилдан буён ҳар йили 31 август мамлакатимизда Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида нишонланади. Сўнгги йилларда Исҳоқхон Ибрат, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Қодирий сингари маърифатпарварлар хотирасига бағишлаб музейлар, муаззам ҳайкаллар яратилди. Қатағон қурбонларига бағишланган янги-янги китоблар, фильмлар яратилмоқда. Бугун , 31 август куни шундай хайрли ишларнинг давоми сифатида Андижон шаҳридаги Чўлпон […]

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Ассалому алайкум, қадрли ва муҳтарам ватандошлар! Аввало, сиз азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Айни пайтда ушбу тантанали маросимни жойлардаги студияларда, шунингдек, уйларида “ойнаи жаҳон” орқали томоша қилаётган, менинг табрик сўзларимни эшитиб турган мўътабар отахон ва онахонларимизга, мунис опа-сингилларимизга, азиз ёшларимизга, барча-барча юртдошларимга ўзимнинг юксак […]

“Энг улуғ,энг азиз” анъанавий танловининг кўргазмаси очилди

Бугун, 29 август куни Тошкент фотосуратлар уйида мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари номинацияси бўйича Республика босқичи кўргазмаси очилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамда бошқа […]

Менинг Ўзбекистоним

Бугун, 28 август куни Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида “Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллик байрамига бағишланган “Менинг Ўзбекистоним” номли Ўзбекистон рассомларининг асарлари кўргазмаси очилди. Кўргазма очилишида таъкидлаганидек, ижодкорлар ўзларининг энг сара асарлари орқали гўзал диёримизнинг кўркам кўчалари, тарихий обидалари, ўлкамизнинг кенг водийлари, ўзбек аёлларининг […]

ОТМларнинг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартибига айрим ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”  2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида  Вазирлар Маҳкамасининг  2020 йил 21 август куни “Ўзбекистон Республиками Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”  499-сон қарори қабул қилинди. Ҳукумат ушбу қарори билан Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул […]

Лойиҳа давом этаяпти

БЕШ  ТАШАББУС  АМАЛДА Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида Бадиий академиянинг “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси давом этаяпти. Лойиҳанинг бу галги иштирокчиси Ўзбекистон Бадиий академияси академиги , Қорақалпоғистон халқ рассоми Сарсенбой Бойбўсинов бўлди.

Беҳзод кашф этган да Винчи сири

Буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигига. Камолиддин Беҳзод ва Леонардо да Винчи… Жаҳон санъати тарихида қад ростлаган бу икки улкан чўққига назар соларкансиз, инсон истеъдоди аслида коинот каби сарҳадсиз, ақл бовар қилмас жумбоқларга бой эканини ҳис этасиз. Беш аср муқаддам шундай етук ижодкорларнинг ҳаёт кечиргани, уларнинг замондош бўлганидан ҳайратланмай илож йўқ. Камолиддин Беҳзод ва […]

Миллий боғнинг мангу чинорлари

Мустақиллик йилларида ўзбек маҳобатли ҳайкалтарошлик санъати янги тараққиёт босқичига қадам қўйди. Сиймолар, мавзулар, талқинлар  янгича, асл қиёфасида намоён бўлиб, тарих ҳақиқати туганмас илҳом манбаига айланди. Мамлакатда кечаётган маънавий тикланишлар жараёнида забардаст ҳайкалтарошлар етишиб чиқди. Уларнинг ижодида тарихнинг ўчмас саҳифаларига, мутафаккирларга, саркардаларга бағишланган асарлар қаторида миллатнинг улуғ адиблари ҳаёти ва ижоди мавзуси ҳам алоҳида бир йўналиш […]

Серқирра ижод соҳиби

18 август – афсонавий ва севимли ўзбек рассоми Чингиз Аҳмаров таваллуд топган кун. Чингиз Аҳмаров (1912 – 1995 й.) ўзбек миллий санъатининг бой меросига беқиёс ҳисса қўшган улкан санъаткордир. Унинг ижоди Ўзбекистон санъатининг энг ёрқин саҳифаларидан биридир. Серқирра ижод соҳиби бўлмиш Чингиз Аҳмаров қарийб ярим асрлик ижодий фаолияти мобайнида юзлаб график асарлар – китобларга иллюстрациялар, […]