preloder

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Фаол ўқитувчи ва мураббийлар тақдирланди

Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуридинов тасарруфдаги таълим муассасаларида ёш авлодга билим бераётган бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни, раҳбар ва раҳбар ўринбосарларини касб байрами билан табриклади. Бугунги кунда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимида жами 16 та таълим муассасаси мавжуд бўлиб, шундан, битта институт (Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти), 15 […]

1 октябрь -Ўқитувчи ва мураббийлар кунига табрик

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуридиновнинг байрам табриги Олим ва улкан давлат арбоби Муҳаммад Ризо Огаҳий айтадики, устоз илм бериш орқали киши номини улуғлаб, авлодлар қалбида қолдиради ва унга иккинчи ҳаёт бағишлайди. Дарҳақиқат, инсонни камол топтиришда, унга билим ва одамийлик, меҳр-оқибат, эзгу орзу-ниятлар билан яшаш фазилатларини […]

Хитойда кўргазма бўлиб ўтади

Шу йилнинг 29 сентябрь куни Хитой Халқ Республикасининг Ханчжоу шаҳрида “Буюк насрни куйлаш, Лянчжунинг рангли қаламлари” деб номлаган халқаро кўргазма ўтказилади. Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Хитойнинг Ханчжоу шаҳри рассомлар уюшмаси, Ханчжоу шаҳри рассомлик академияси, Ухан тумани адабиёт ва санъат жамиятлари федерацияси ҳамкорлигида ташкил қилинаётган ушбу кўргазмада 100 га яқин хитойлик ва хорижий, шу жумладан, 8 […]

Ўзбекистон – IDUAI форумига таклиф этилган ягона мамлакат

Жорий йилнинг 28-29 сентябрь кунлари Халқаро ахборотдан умумий фойдаланиш куни муносабати билан “Жонни омон сақлаб, ишончни мустаҳкамлаб, умид бағишлаб ахборот олиш” мавзуида онлайн муҳокама бўлиб ўтади. Унда ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия раиси Азиз Абдуҳакимов ва бошқалар иштирок этади. Тадбир Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро архивлар кенгаши, […]

Таниқли журналист Муҳаммаднозим Мавлонов вафот этди

2020 йилнинг 26 сентябрь куни маҳоратли журналист, «O‘zbekiston 24» телеканали бош муҳаррири Муҳаммаднозим Мавлонов вафот этди. Муҳаммаднозим Мавлонов 1964 йил 6 март куни Сурхондарё вилояти, Денов туманида туғилган.  Узоқ йиллар «Ахборот» дирекциясида фаолият олиб борган ва турли мавзулардаги долзарб репортажлар тайёрлаган Муҳаммаднозим Мавлонов 1999 йилда  «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.  Ижодкор Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини, рассомларимиз ижодини  ҳам […]

Ҳамдардлик

Бугун, 25 сентябрда Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, таниқли рангтасвирчи рассом Пўлатхон Жалилов 81 ёшида вафот этди. Пўлатхон Жалиловнинг манзара ва портрет жанрларида яратган кўплаб асарлари халқаро ва Республика кўргазмаларида намойиш қилинган. Кўп йиллар ёш авлодга тасвирий санъатдан сабоқ берди, кўплаб етук ижодкор шогирдлар тарбиялади. Улар нафақат юртимиз санъати ривожига ҳисса қўшмоқда, балки […]

Нафис санъат равнақи йўлида

Қарор ва ижро  Мустақиллик барча ижодкорларни маънавий уйғоқликка, ҳаётга янгича назар солишга ундади. Ватанимиз ва меҳнаткаш ҳалқимиз ҳақида, унинг шонли тарихи, ҳаёти ва эзгу орзу-интилишларини тараннум этган етук асарлар яратишда илҳом манбаи бўлди. Ўзида миллий ва умуминсоний қадриятларни акс эттирган, бой маданий меросимиз ва буюк аждодларимиз сиймолари гавдалантирган асарлар юзага келишига эркинлик нашидаси туртки берди. Рассомларимиз […]

Ўзбек рассоми халқаро онлайн кўргазмада иштирок этди

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Эркин Оролов халқаро онлайн кўргазмада иштирок этиб, сертификат олди. Ҳиндистонда ўтказилган 3-халқаро онлайн санъат кўргазмасида Жанубий Корея, Ироқ, Ливан, Кипр, Македония, Германия, Греция, Словакия, Туркия рассомлари сафида юртимиздан Эркин Оролов ҳам ўз асарлари билан иштирок этди. Мазкур халқаро онлайн кўргазма мавзуси бугунги кунда бутун дунёни ташвишга солаётган COVID-19 мавзусига […]

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Муҳтарам Раис Вўлкан Бозкир жаноблари! Муҳтарам Бош котиб Антониу Гутерриш жаноблари! Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Хонимлар ва жаноблар! Бош Ассамблеянинг етмиш бешинчи сессияси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тарихида биринчи марта бутунлай янги форматда – коронавирус пандемияси туфайли онлайн мулоқот режимида бўлиб ўтмоқда. Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф жиҳатларини […]

Ёшларни санъатга ошно этиб

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Бухоро вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 400 нафар ўғил-қиз тасвирий ва амалий санъат, доира, фортепьяно, рубоб каби йўналишларда маҳоратини оширмоқда. Санъат даргоҳида 160 нафар ўқитувчи меҳнат қилади. Улардан бири – Мадина Аҳмедова ўзининг педагогик маҳорати билан ўқитувчию ўқувчилар эътиборига сазовор бўлган муаллималардан. У бир неча йилдан буён ёшларга тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик сир-асрорларини […]