preloder

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

АНОНС!

2020 йилнинг 5 ноябрь куни соат 17:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройининг катта залида Оксана Залевскаянинг “Муҳаббат ила…” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.Маълумот учун телефонлар: 71-256-35-56, 71-252-30-88

Рассом ва ўқувчилар мулоқоти

Бугун, 29 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида таниқли рассом билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. “Нозик чизгилар сеҳри” мавзусида Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими раҳбари, “Дўстлик” ордени соҳиби, рангтасвир ва графика рассоми Анорбой Бойбеков билан мактабнинг кўргазмалар залида ташкил қилинган ижодий учрашувда мактаб директори У.Ҳакимов […]

Халқаро симпозиум якуний маросими

Бугун Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг анжуманлар залида жорий йилнинг 14-16 октябрь кунлари пойтахтимизда буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигига бағишлаб ташкил қилинган Халқаро симпозиум якунига бағишланган ҳисобот тадбири ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чоратадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4688-сон қарори асосида Бадиий академия, […]

Тошкент халқаро биенналега мезбонлик қилади

2020 йилнинг 15-20 декабрь кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида  “Тошкент қувончлари” VIII Халқаро болалар расмлари биенналеси ташкил қилинади. Мазкур биеннале Низоми ва Концепцияси билан танишинг! “ТОШКЕНТ ҚУВОНЧЛАРИ” VIII ХАЛҚАРО БОЛАЛАР РАСМЛАРИ БИЕННАЛЕСИ НИЗОМИ Умумий қоидалар Халқаро Биеннале болалар бадиий ижодиётини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон болаларининг дунё мамлакатларидаги тенгдошлари билан ўзаро ижодий мулоқот […]

Шастри номидаги ҳинд маданияти маркази ташкил этилганига 25 йил бўлди

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Бадиий академия ва Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида Лаъл Баҳодир Шастри номидаги ҳинд маданияти маркази ташкил этилганлигининг 25 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Дипломатик корпус вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, рассомлар, маданият ходимлари, талаба-ёшлар иштирок этган тадбирда ўзбек ва ҳинд халқлари ўртасидаги дўстона алоқалар узоқ йиллик тарихга бориб тақалиши, жумладан, Буюк ипак […]

Келажагимизнинг истеъдодли эгалари

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг чекка қишлоқларидан бирида қисматига шоиралик тақдири битилган  ширин қизалоқ дунёга келди. Исмини Мадина деб қўйдилар. Ота ва онасининг тарбияси яқинларининг эътибори ва воҳа табиатининг гўзаллиги ижодкор қалбида шоирона ҳарактер илдизларини ота бошлади. Ёлғизлик қаъридан паноҳ топишни истар ошноси китоблар, завқли жараёнлари ижод билан ўтган кунлари эди. Мадинани 2018 йил ”Ўзбекистон баҳори” ижодкор ёшлар […]

Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

21 октябрь куни Сирдарё вилоят ҳокимлиги томонидан Гулистон шаҳар Алишер Навоий хиёбонида 21 октябр – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатидан хайкалтарошлик, ёғоч ўймакорлиги, каштачилик, бадиий гилам ва гобелен, дастгохли рангтасвир йўналишлари бўйича устоз ва шогирдлар […]

Глобал ҳамкорлик – барқарор ривожланиш шарти ва кафолати сифатида

Бугун, 23 октябрь куни Ўзбекистон Миллий университетида “Глобал ҳамкорлик – барқарор ривожланиш шарти ва кафолати сифатида” мавзусида ҳалқаро конференция бўлиб ўтди. ZOOM платформаси орқали амалга оширилаётган мазкур икки кунлик конференциянинг бугунги биринчи иш кунида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуридинов “Янгиланаётган Ўзбекистон санъати: халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашув” мавзусида маъруза қилди ва соҳада Бадиий академия томонидан […]

“Она тилим – жону дилим”

Бугун тасарруфдаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ҳам Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан        “Она тилим – жону дилим” шиори остида бадиий кеча бўлиб ўтди. Иншолар ва расмлар танловида ғолиб бўлган ўқувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Ўзбек тили байрамига бағишланган тадбирлар давом этмоқда

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги таълим муассасаларида Ўзбек тилимиз байрами бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Бугун, 21 октябрь куни Бадиий академия тасарруфидаги Андижон ИСМИда она тилимиз Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Она тилим мангу бўл омон!” шиори остида бадиий-мусиқий тадбир ташкил этилди. Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан она Ватан, она тили мадҳ […]