preloder

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Мактабда кўргазма

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида Бош Қомусимиз қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишлаб “Эски шаҳар” ижодий гуруҳининг  “Юзма-юз” номли кўргазмаси ва давра суҳбати ташкил этилади. Кўргазма ва тадбирнинг очилиш маросими 2 декабрь куни соат 10:00 да ушбу мактаб кўргазмалар залида бўлиб ўтади.

Эълон!

2020 йилда XXXV Республика “Рассом ва табиат” кўргазмасини ўтказиш режалаштирилмоқда. Кўргазманинг мақсади табиат гўзаллиги, бойлиги, қудратини ва рассомнинг борлиқ билан уйғунлигини намоён этишдан иборат. “Рассом ва табиат” кўргазмасига асарлар 2020 йилнинг 1 декабридан 17 декабригача, соат 10:00 дан 17:00 гача Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари томонидан 2018-2020 йилларда яратилган […]

“Қайлардадир менинг самоим…”

25 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, сценограф, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг профессори  Шуҳрат Aбдумаликовнинг  шу номли  шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Истеъдодли педагог ва маҳоратли рассом Георгий Бримнинг шогирди бўлган  Ш.Aбдумаликов сценография мактабининг асосий йўналишларини ўзлаштирди ва ҳозирги пайтда уни ривожлантириб, тажрибасини […]

Педагоглар Бадиий академияда бўлишди

Шу кунларда Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Бадиий  академияси тасарруфидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатлари  тасвирий санъат йўналиши педагоглари учун малака ошириш дарслари давом этмоқда. 25-26 ноябрь кунлари малака ошириш курси тингловчилари бир гуруҳи Ўзбекистон Бадиий академиясига ташриф буюриб, Академияда яратилган шароит, меҳнат фаолияти билан яқиндан танишдилар. Таъкидлаш керакки, Вазирлар Маҳкамасининг […]

“БИР МИЛЛИОН ДАСТУРЧИ” ЛОЙИҲАСИ

“One million uzbek coders” (“Бир миллион ўзбек дастурчилари”) – uzbekcoders.uz махсус онлайн портали ёрдамида қуйидаги 4 та йўналиш бўйича истаган кишига ИТ мутахассисликларини мутлақо бепул ўрганиш имкониятни берувчи платформа: Маълумотлар таҳлили (Data analysis) Андроид иловалар (Android) Front-End Full-Stack. Лойиҳа мақсади: “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳаси доирасида Udacity платформасини дистанцион (масофадан туриб) ўқитиш методологиясини умумтаълим мактабларида жорий этиш. Мактаб ўқувчилари uzbekcoders.uz […]

Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси гувоҳномаси тасдиқланди

Ҳабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида” 2020 йил 6 ноябрдаги 691-сон қарори билан Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги Низоми тасдиқланган эди. Мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг 2020 йил 24 ноябрдаги И-86-сонли буйруғига асосан «Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясининг соҳиби» гувоҳномаси тасдиқланди.

Акмал Нур: Ҳар бир рассом Ҳиндистонга албатта ташриф буюриши керак

ТОШКEНТ, 24 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур (Нуриддинов) «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида ўз ижодидаги ҳинд мавзуси ҳақида сўзлаб берди ва Ҳиндистон билан маданий алоқаларни янада ривожлантиришга оид фикрлари билан ўртоқлашди. – Акмал ака, суҳбатимиз аввалида Тошкентдаги Лаъл Баҳодур Шастри номидаги ҳинд маданият марказида ташкил этилган асарларингиз кўргазмаси муваффақиятли ўтгани билан қутлаймиз. […]

Ўқитувчилар малакаси оширилди

Жорий йил ноябрь ойида Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институти билан ҳамкорликда тасвирий санъат йўналишида Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатлари ҳамда Маданият вазирлиги тизимидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларининг жами 67 нафар педагоги малакаси оширилди. 18 ноябрь куни мазкур курснинг якуний машғулотлари бўлиб ўтди. Шу йилнинг март ойида ўтказилиши лозим бўлган […]

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун

Бугун, 18 ноябрь – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун Шу муносабат билан Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби (РИДМ) да давлатимиз суверенитети рамзи – миллий байроғимиз қабул қилинганига    29 йил тўлганига бағишлаб мавзу дарслари ўтказилди.

Таълим муассасаларида: Сурхондарё ИСМИ

Бадиий академия тасарруфидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида                  11 ноябрь куни “Амир Темур ўғлонлари ва Жалолиддин Мангуберди ворислари” номидаги вилоят ҳокими соврини учун танлов ўтказилди. Танловда Мудофаа вазирлигининг Жанубий оператив йўналиши бошқаруви гуруҳи (ЖОЙ БГ) тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларида бурчини ўтаётган ҳарбий хизматчилар тасвирий санъат йўналиши бўйича […]