loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ўзбекистон Бадиий академияси Раисининг байрам табриги

Азиз юртдошлар, ижодкор-рассомлар! Мана шу қувончли лаҳзаларда Сизларни Янги йил байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман! Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилайман! Ўтиб бораётган йил мамлакатимиз учун унутилмас воқеаларга бой бўлди. Шу билан бирга кутилмаган синов – Covid-19 пандемияси туфайли қийинчилик ва синовларни бошимиздан кечирдик. Пандемия – санъат соҳасига ҳам таъсир ўтказди. Тасарруфимиздаги санъат масканларида ўтадиган […]

Педагог кадрлар аттестациядан ўтмоқда

Шу кунларда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида тасвирий ва амалий санъат, дизайн ҳамда мусиқа йўналишидаги педагог кадрлар соҳа хусусияти бўйича аттестациядан ўтмоқда. 21 декабрь куни бошланган аттестация – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Бадиий академия ҳамкорлигида ташкил қилинди. Унда Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат […]

Баҳром Норбоев Уюшмага аъзо бўлди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 20 ноябрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси (ЎзБИУ) нинг кенгайтирилган Бошқарув кенгаши қарорига мувофиқ республика бўйича 66 нафар ижодкор Уюшма аъзолигига қабул қилинди. Шулардан 41 нафарини ёш ижодкорлар ташкил этади. Бугун, 25 декабрь куни ЎзБИУ анжуманлдар залида янги аъзоларга гувоҳномаларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Янги аъзолар орасида ёш […]

“Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси давом этмоқда

22 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом Зиёдулла Фармонов пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 170 – сонли ўрта умумтаълим мактабида тасвирий санъат ўқитувчиларига маъруза ўқиди ва импрессионизм йўналишида маҳорат дарси ўтди. Маҳорат дарсида тумандаги 25 дан ортиқ ўрта умумтаълим мактаб ўқитувчилари қатнашди ва мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Maҳорат дарсида яратилган асар […]

Атоқли адиб таваллуди нишонланмоқда

Бугун 23 декабрь – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухтор таваллуд топган кун. Таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан таниқли адиб яшаб, ижод қилган хонадонда ёдгорлик лавҳи ўрнатилди. Мазкур барельеф Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ҳайкалтарош Улуғбек Отаназаров томонидан яратилди. Асқад Мухтор “Опа-сингиллар”, “Туғилиш”, “Давр менинг тақдиримда”, “Чинор” романлари, бир қатор қисса, ҳикоя ва драмалари, кузатувларга асосланган […]

Кенгашда илк ҳимоя бўлиб ўтди

Аввал хабар берганимиздек, Олий аттестация комиссияси раисининг тегишли қарорига асосан жорий йилнинг июль ойида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳузурида санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи Илмий Кенгаш ташкил этилган эди. Бугун, 23 декабрь куни  ушбу Кенгаш илк бора ўз фаолиятини бошлади. Унда Сакина Мухамеджанованинг «Мустақиллик даври Ўзбекистонда ташқи […]

“Тошкент қувончлари” якунига етди

Бугун, 21 декабрь куни Бадиий академиянинг Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида “Тошкент қувончлари” VIII халқаро болалар расмлари биенналесининг тантанали якуний маросими бўлиб ўтди. Шу йилнинг 15 – 20 декабрь кунлари пойтахтимиз мезбонлик қилган ушбу биенналега юборилган болалар ишлари  ҳайъат аъзолари томонидан 3 гуруҳга ажратилиб, баҳоланди: 5 ёшдан 7 ёшгача, 8 ёшдан 12 ёшгача 13 ёшдан […]

Тақдиримизга айланган бебаҳо неъмат

Юртимизнинг тарихи ғоят кўҳна, бетакрор ва бой. Унга дунё эътибор ва қизиқиш билан қарамоқда. Она диёримизда камолга етган алломаларнинг асарлари эса дунё илм-фани ривожида бениҳоя катта ўрин эгаллайди. Миллий ўзликни англашга оид бундай фикрлар бундан ўттиз йил аввал мустақиллик туфайли бўй кўрсата бошлади. Ўзбекистон санъати солномаси жуда теран. Юртимиз ҳудудида қадимшунослар топган санъат дурдоналари, Зараутсой, […]

Шарқ миниатюра санъати дунё эътиборида

Маданият вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, “Миниатюра санъати” номли кўпмиллатли (Озарбайжон, Эрон, Туркия ва Ўзбекистон) номзоднома ЮНЕСКО Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди. “Миниатюра санъати” номли минтақавий номзоднома ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси томонидан Озарбайжон, Эрон, Туркия миллий комиссиялари ва Ўзбекистондаги мутасадди ташкилотлар мутахассислари билан ҳамкорликда тайёрланган ва 2019 йилда ЮНЕСКО  Инсоният […]

Тасвирий санъатимиз юксалишига хизмат қилади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган улкан маърифий ислоҳотлар жараёнида миллий тасвирий ва амалий санъатимизни юксалтириш ва мустаҳкамлашга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 21 апрелдаги “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори миллий тасвирий ва амалий санъатимиз истиқболини белгилаб берган ҳужжат бўлди. Шу йил 15 декабрь куни […]