preloder

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Қозоғистон рассомлари кўргазмаси очилди

5 октябрь куни Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Ўзбекистонда Қозоғистон йилига бағишланган “Қозоғистон тасвирий санъати” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Қозоғистон рассомларининг асарларида  икки чизги устуворлиги кўзга ташланади. Улардан бири янги замонавий воқеликда  миллий анъаналарни англашга интилиш бўлса, иккинчиси бугун Қозоғистон жамиятини тўлқинлантираётган масалаларнинг долзарблигига эътибор қаратишдан иборатдир. Зеро, биринчи йўналиш қозоқ санъатида  доим асосий  ўрин […]

Рамзлар ва қадриятлар акс этган асарлар

4 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати, академик Акмал Нурнинг “Акмал Нур рангтасвирида рамзлар ва қадриятлар ” номли альбом-каталогининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Рассомнинг 196 та асари жамланган, 252 бетли мазкур альбом-каталог “Zamon-press-info” нашриёт уйи томонидан тайёрланиб, Туркиянинг “Mega-basim” босмахонасида рус ва инглиз тилларида чоп этилган. […]

“Қозоғистон тасвирий санъати” кўргазмаси

2019 йил – Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида шу йилнинг 5 – 20 октябрь кунлари Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида қозоғистонлик рассомларнинг “Қозоғистон санъати” номли кўргазмаси ташкил этилади. Унда қозоғистонлик 38 нафар мусаввирлар мўйқаламига мансуб 114 та асар намойиш этилади. Кўргазманинг очилиш маросими 5 октябрь куни соат 14:00 да Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нурнинг шахсий кўргазмаси

Жорий йилнинг 4 октябрь куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон халқ рассоми,академик Акмал Нурнинг “Онаизор” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. 4 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар зали (Марказий кўргазмалар зали)да ушбу кўргазма муаллифининг “Painting-Живопись” номли янги альбомининг тақдимот маросими ҳам бўлиб ўтади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.