preloder

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Тошкент халқаро биенналега мезбонлик қилади

2020 йилнинг 15-20 декабрь кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида  “Тошкент қувончлари” VIII Халқаро болалар расмлари биенналеси ташкил қилинади. Мазкур биеннале Низоми ва Концепцияси билан танишинг! “ТОШКЕНТ ҚУВОНЧЛАРИ” VIII ХАЛҚАРО БОЛАЛАР РАСМЛАРИ БИЕННАЛЕСИ НИЗОМИ Умумий қоидалар Халқаро Биеннале болалар бадиий ижодиётини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон болаларининг дунё мамлакатларидаги тенгдошлари билан ўзаро ижодий мулоқот […]

II Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси ўз ишини якунлади.

15 ноябрь куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида II Тошкент халқаро амалий санъат биенналесининг якунига бағишланган тантанали ёпилиш маросими ва ғолибларни тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди. Унда хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари, хориж ва юртимиз амалий санъат усталари, ҳамкор вазирлик ва идоралар вакиллари, талаба-ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этди. Беш кун давом этган […]

Заргарлик санъати намуналари намойиши

II Тошкент халқаро амалий санъати биенналесининг иккинчи куни, 12 ноябрь соат 15:00 да Тасвирий санъат галереясида “Заргарлик санъати моҳир усталари” номли кўргазманинг очилиши бўлиб ўтди. Маълумки, заргарлик қадимдан ўзбек усталари томонидан қадрланиб, ҳозирга қадар сақланиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган энг нафис ва кўҳна санъат тури ҳисобланади. Бу санъат тури ҳозирги замон заргарларининг жуда бой анъаналарга эга […]

Биенналенинг хорижий иштирокчилари маҳорат дарси ўтишди

“Инсон. Муҳит. Санъат – 2019” номли II Тошкент халқаро биенналесининг иккинчи куни кўтаринки руҳда ўтди.  Биенналенинг 12 ноябрь тадбирлари доирасида Германия, Англия, Жанубий Кореядан ташриф буюрган мутахассислар маҳорат дарслари ташкил қилишди. Ушбу дарсларда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг бўлажак рассом ва дизайнер талабалари ҳам фаол иштирок этишди. Хорижлик таниқли мутахасислар иштирокида ўтган […]

Ҳунарманд маҳорат дарси ўтди

II Тошкент халқаро амалий санъат биенналесининг  2 куни, 12 ноябрда Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида ҳунарманд М.Султонова каштачилик бўйича маҳорат дарси ўтди. Каштачилик – Ўзбекистон амалий-безак санъати турлари орасида ўзининг қадимий анъаналарига эга бўлган, аёллар шуғулланиб келган санъат тури ҳисобланади. Ўзбек кашталарининг ноёблиги ва гўзаллиги, унинг безак-нақшлари ва техник усулларининг кўплиги ва қадимлиги ушбу […]

Миллий ва япон амалий санъати усталари ижоди

12 ноябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида II Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси доирасида “Амалий санъат дурдоналари” ва “Япон амалий санъати ” кўргазмаларининг очилиши бўлиб ўтди. Карвон сарой катта залида “Амалий санъат дурдоналари” – кулолчилик, наматдан ишланган асарлар, декоратив ҳайкалтарошлик, гиламдўзлик каби санъат турларида ишланган 100 га […]

Пойтахтимизда II Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси бошланди

11 ноябрь куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида II Тошкент халқаро амалий санъат биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари, ҳамкор вазирлик ва идоралар вакиллари, амалий санъати усталари, талаба-ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этди Тасвирий ва амалий санъатимизни намоён этиш, жамоатчилигимизни, қолаверса, жаҳон ҳамжамиятини миллий санъатимиз ривожланиши […]

Халқаро амалий санъат биенналесига бағишлаб матбуот анжумани ўтказилди

2019 йилнинг 11-15 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Бадиий академияси, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари, бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамда муассасалар ҳамкорлигида “Инсон.Муҳит.Санъат.2019” номли II Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси ўтказилади. Шу муносабат билан 8 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Анжуманлар залида мазкур биеннале мақсад ва вазифаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда […]

Тошкентда халқаро амалий санъат биенналеси бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 октябрдаги 01-07/1-2048 – сон мажлиси Баёнига мувофиқ, шу йил 11 – 15 ноябрь кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида пойтахтимизда II Тошкент  халқаро амалий санъат биенналеси ўтказилади. Миллий анъаналарни асраб-авайлаш, халқимизга ва жаҳон хамжамиятига замонавий амалий санъат асарларини такдим этиш, шунингдек, унутилиб бораётган халқ […]